АсосийЖамият

“Опен бюджет”нинг биринчи мавсуми учун 21 мингдан ортиқ лойиҳа киритилди

Бугун, 21 февралдан “Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги биринчи мавсуми учун лойиҳа киритиш босқичи расман якунланди.

'“Опен бюджет”нинг биринчи мавсуми учун 21 мингдан ортиқ лойиҳа киритилди'ning rasmi

Бу ҳақда Молия ва иқтисодиёт вазирлиги хабар берди. 

Мазкур жараён 1 февраль куни бошланган бўлиб, 20 февралга қадар давом этди. Ушбу давр мобайнида фуқаролар томонидан жами 21 049 та лойиҳа таклифи тақдим этилган.

Эндиликда жараённинг навбатдаги босқичи – лойиҳаларни саралаш ишлари бошланади. Ушбу босқич 21 февралдан 7 мартга қадар давом этади. Саралаш жараёнида тақдим этилган ташаббусларнинг белгиланган мезон ва талабларга мувофиқлиги ва амалга ошириш имконияти ўрганилади.

Саралашдан муваффақиятли ўтган лойиҳалар кейинги босқич – овоз бериш жараёнига қўйилади. Овоз бериш натижаларига кўра энг кўп қўллаб-қувватланган ташаббуслар молиялаштирилади ва амалиётга жорий этилади.

“Ташаббусли бюджет” дастури аҳоли фаоллигини ошириш, ҳудудлардаги муаммоларни бевосита фуқаролар иштирокида ҳал этиш ҳамда буджет маблағларидан фойдаланишда очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган.

    Бошқа янгиликлар