"Ўзгидромет" хабарига кўра, кундуз куни Сурхондарё, Андижон, Фарғона вилоятлари ҳамда тоғли ҳудудларда айрим жойларда шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучаяди.
Айрим ҳудудларда эса шамол тезлиги 20–23 метргача етиши ва чанг-тўзонлари кузатилиши эҳтимол қилинмоқда.
Аввалроқ агентлик 21–22 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳарорати ўзгариши сабаб айрим ҳудудларда қор кўчиши хавфи мавжудлиги ҳақида ҳам огоҳлантирган эди.






