АсосийЖамият

Навоийда тарбиячи болаларни калтаклагани учун ушланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан сўнг хусусий боғча тарбиячисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

'Навоийда тарбиячи болаларни калтаклагани учун ушланди'ning rasmi

8 апрель куни интернетда Навоий шаҳридаги хусусий мактабгача таълим муассасасида тарбиячи болаларга нисбатан зўравонлик қилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Аниқланишича, воқеа 7 апрель куни Навоий шаҳрининг “Янгиариқ” МФЙ ҳудудида жойлашган, фуқаро С.С. раҳбарлигидаги хусусий боғчада содир бўлган. 2003 йилда туғилган тарбиячи Э.Н. ўз қарамоғидаги гуруҳ болаларини “тартибга солиш” баҳонасида аёвсиз калтаклагани аниқланган.

Ўрганишлар давомида гумонланувчи март ойидан апрелга қадар болаларнинг ожиз ҳолатидан фойдаланиб, уларни мунтазам равишда дўппослаб келгани маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, шахс процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якунига кўра айбдорларга нисбатан қонуний қарор қабул қилиниши маълум қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бразилияда мусобақа вақтида стадионнинг томи ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:38

    Бразилияда мусобақа вақтида стадионнинг томи ёниб кетди

    Ҳозирда ёнғин сабабларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    '“Энг яхши прокурор — Ўзбекистон 2026” танлови ўтказилдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:27

    “Энг яхши прокурор — Ўзбекистон 2026” танлови ўтказилдими?

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий изоҳ билдирди.

    'БФҚ сифатида сотилган маҳсулот дори экани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:11

    БФҚ сифатида сотилган маҳсулот дори экани аниқланди

    Ваколатли идоралар текширувида қўшимча сифатида сотилган маҳсулот таркиби дори воситасига мос экани маълум бўлди.

    'Қирғизистонда қалбаки пул савдоси фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:20

    Қирғизистонда қалбаки пул савдоси фош этилди

    Трансмиллий жиноий гуруҳга алоқадор Ўзбекистон фуқароси ҳам қўлга олинган.

    'Самарқандда болаларни урган аёл иши судга оширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:57

    Самарқандда болаларни урган аёл иши судга оширилди

    1-синф ўқувчиларига нисбатан зўравонлик қилган она маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Амир Темурга бағишланган эсдалик тангалар муомалага чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:56

    Амир Темурга бағишланган эсдалик тангалар муомалага чиқди

    Марказий банк томонидан олтин ва кумушдан тайёрланган 100 минг сўмлик махсус тангалар сотувга қўйилди.