АсосийЖамият

Навоийда ноқонуний сақланаётган 1100 дона патрон мусодара қилинди

Навоий вилоятида ўқотар қурол ва ўқ-дориларнинг ноқонуний айланмасига қарши ўтказилган тезкор тадбирда жами 1100 дона патрон аниқланиб, олиб қўйилди.

'Навоийда ноқонуний сақланаётган 1100 дона патрон мусодара қилинди'ning rasmi

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Конимех туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган шахсга тегишли “Оникс” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасидан 500 дона 5,6 мм калибрли, отиш учун яроқли патронлар топилиб, белгиланган тартибда расмийлаштириб олинган.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур шахснинг яшаш хонадони ҳам текширилган. Натижада у ердан яна 600 дона 5,6 мм калибрли патронлар ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми (ўқотар қурол ва ўқ-дориларнинг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларга тегишли лицензия ёки рухсатномаси бўлмаган ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ихтиёрий равишда топшириш жавобгарликдан озод этилишга асос бўлишини эслатди.

    Бошқа янгиликлар