АсосийЖамият

Ўзбекистонга январь ойида қарийб 1 миллион турист келди

2026 йилнинг биринчи ойида 950 мингдан ортиқ хорижлик Ўзбекистонга саёҳат мақсадида ташриф буюрди. Кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга ошган.

'Ўзбекистонга январь ойида қарийб 1 миллион турист келди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь ойида жами 950 278 нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда мамлакатга кириб келган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 271,6 минг нафарга ёки 40 фоизга кўп.

Туристлар сони бўйича энг юқори кўрсаткич қуйидаги давлатларга тўғри келади:

Қирғиз Республикаси — 282 798 нафар

Тожикистон — 244 373 нафар

Қозоғистон — 207 858 нафар

Россия — 69 070 нафар

Афғонистон — 43 572 нафар

Туркманистон — 28 150 нафар

Хитой — 25 666 нафар

Туркия — 12 740 нафар

Ҳиндистон — 6 095 нафар

Корея Республикаси — 3 237 нафар

Маълумотларга кўра, қўшни давлатлардан келган сайёҳлар улуши умумий оқимда етакчилик қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар