АсосийЖамият

Янги ҳафтада Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Фақат бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир эҳтимоли бор, тоғли жойларда эса қор кўчиши хавфи сақланади.

'Янги ҳафтада Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

“Ўзгидромет” 15-18 февраль кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 16-17 февралда баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17-февралда +1...+6 даража илиқ, 18 февралда +3...+8 даража илиқ, кундузи 15 ва 17-февралда +10...+15 даража илиқ, 16 февралда +5...+10 даража илиқ, 18-февралда +15...+20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 16-17 февралда баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи 15 февралда +17...+22 даража илиқ; 16-17-февралда +12...+17 даража илиқ, 18 февралда +18...+23 даража илиқ; Навоий вилояти шимолида 15-17-февралда +1...+6 даража илиқ, 18-февралда +3...+8 даража илиқ, кундузи 15 ва 17-февралда +10...+15 даража илиқ, 16-февралда +5...+10 даража илиқ, 18-февралда +15...+20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 февралда Самарқанд вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 15 февралда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 16-февралда баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15 ва 17-18 февралда +5...+10 даража илиқ, 16-февралда +7...+12 даража илиқ, кундузи 15-16-февралда +15...+20 даража илиқ, 17 февралда +12...+17 даража илиқ, 18-февралда +17...+22 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 февралда Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 16-февралда баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-17 февралда кечаси +5...+10 даража илиқ, 18 февралда +8...+13 даража илиқ, кундузи 15 февралда +18...+23 даража илиқ, 16-февралда +15...+20 даража илиқ, 17-февралда +13...+18 даража 18-февралда +20...+25 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 15 февралда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4...+9 даража илиқ, кундузи 15-16 февралда +15...+20 даража илиқ, 17 февралда кечаси +12...+17 даража илиқ, 18 февралда +16...+21 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 15-16-февралда қор кўчиши хавфи бор.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат 15 февралда кечаси -2...-7 даража совуқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади; 16-18 февралда кечаси 0...+5 даража илиққача, кундузи +9...+14 даража илиққача кўтарилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '7 мингга яқин кишининг шахсий маълумотларини олиб, фирибгарлик қилган фуқаро қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:09

    7 мингга яқин кишининг шахсий маълумотларини олиб, фирибгарлик қилган фуқаро қўлга тушди

    Тошкентда ахборот тизимидан фойдаланиб, фуқароларнинг пулларини фирибгарлик билан ўзлаштирган шахс ушланди.

    'Тошкент вилоятида 17 нафар кўча безориси ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:45

    Тошкент вилоятида 17 нафар кўча безориси ушланди

    Уларнинг 12 нафарига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    'Тошкентда ЙТҲга учраган Lacetti иккига бўлиниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:26

    Тошкентда ЙТҲга учраган Lacetti иккига бўлиниб кетди

    Leapmotor ва Lacetti иштирокидаги ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берилди.

    'Малайзияда ўзбекистонлик қизларни шаҳвоний эксплуатация қилган гуруҳ фош бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:35

    Малайзияда ўзбекистонлик қизларни шаҳвоний эксплуатация қилган гуруҳ фош бўлди

    Тожикистонлик аёл мазкур уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилиб келган.

    '“Ўрикзор”да муштлашув юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:15

    “Ўрикзор”да муштлашув юз берди

    Одамлар бир-бирига нисбатан куч ишлатгани, темир жисм ва тошлар билан ҳужум қилгани аниқланган.

    'Тошкентда номаълум шахс фуқаролардан қурол харид қилиш бўйича йўл-йўриқ сўраб юргани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:13