АсосийЖамият

Рамос энди рақибини ургани билан ҳам карточка олмайдиган касб топди

“Реал Мадрид”нинг собиқ сардори Серхио Рамос футбол майдонини тарк этди ва эндиликда рингга кўчди. 39 ёшли футболчи блогер ва кикбоксчи Эндрю Тейт билан бокс жангида иштирок этади.

'Рамос энди рақибини ургани билан ҳам карточка олмайдиган касб топди'ning rasmi

Маълумотларга кўра, жанг Misfits Boxing томонидан ташкил қилинган. У 22 август куни Қатар пойтахти Доҳадаги “Lusail” стадионида бўлиб ўтади. Мусобақа 88,5 кг вазн тоифасида ўтказилади ва уч дақиқалик олти раунддан иборат.

Рамос ҳозирда клубсиз. Унинг сўнгги жамоаси Мексиканинг “Monterrey” жамоаси бўлиб, у 2025 йил охирида клубни тарк этган. 2005-2021 йилларда Рамос “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилиб, клуб билан бешта Испания чемпионлиги ва тўртта Чемпионлар лигаси совринини қўлга киритган. 2021-2023 йилларда эса “Пари Сен-Жермен” сафида икки марта мамлакат чемпиони бўлган.

Шунингдек, Рамос Испания терма жамоаси билан 2010 йилги Жаҳон чемпионати ва икки Европа чемпионлигини (2008 ва 2012) қўлга киритган. Энди у ўзини бокс рингида синаб кўради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги Авиатор Корзинка савдо мажмуасида ёнғин юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:32

    Тошкентдаги Авиатор Корзинка савдо мажмуасида ёнғин юз берди

    31 январь куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган Авиатор Корзинка биносида йирик ёнғин содир бўлди.

    'Кореядаги ёнғин: Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:25

    Кореядаги ёнғин: Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолди

    Ёнғин вақтида заводда ишлаётган 83 нафар ходимдан 81 нафари ўз вақтида эвакуация қилинган.

    'Ўзбекистоннинг қатор тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:02

    Ўзбекистоннинг қатор тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

    “Ўзгидромет” маълум қилишича, 31 январь ҳамда 1–3 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабаб республика тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд.

    'Бухородаги икки қаватли уйда газ портлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:42

    Бухородаги икки қаватли уйда газ портлади

    Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва шифохонага юборилган.

    'Сохта косметологлар ер тўласида жарроҳлик қилган'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:14

    Сохта косметологлар ер тўласида жарроҳлик қилган

    Тошкентнинг Чилонзор туманида ноқонуний косметология фаолияти билан шуғулланган эр-хотин суд ҳукми билан жазоланди.

    'Фарғонада 2,7 минг дона кучли таъсир қилувчи дори мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:18

    Фарғонада 2,7 минг дона кучли таъсир қилувчи дори мусодара қилинди

    Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида Қирғизистондан ноқонуний олиб кирилган минглаб кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланди.