Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 апрелдаги ПҚ-134-сон қарорига асосан 2025/2026 йил иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам эҳтиёжманд оилаларга етказилмоқда.
Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида 1 млн 162 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилди.
Бир марталик моддий ёрдам тўлаш учун 1,2 трлн сўмлик маблағ тижорат банкига тўлиқ молиялаштириб берилди.
30 октябрь куни пластик картаси бор аҳолига бутун сумма ўтказиб берилди. Банк пластик картаси бўлмаганларга оилаларга нақд пул кўринишида “сайёр кассалар” томонидан пуллар тўлаб берилмоқда.
Ўтган даврда компенсация тўлаш учун келиб тушган 1,7 млн аризалар кўриб чиқилди ва базавий меъёрдан ортиқ истеъмол қилган 362 минг оилаларга 21,1 млрд сўм компенсация тўловлари тўланди.
Маълумот учун, ўтган йили 444 минг оила компенсация олиш учун мурожаат қилган, шундан 208 мингтасига 23,3 млрд сўм (фақатгина иситиш даври ноябрь-февраль ойлари учун) компенсация тўловлари тўлаб берилган.






