АсосийБу қизиқ

Бугун тунда Ой билан боғлиқ яна бир “супер” ҳодиса содир бўлади

Бу йилги энг катта ва энг ёрқин тўлиқ Ой 5 ноябрдан 6 ноябрга ўтар кечаси Тошкент осмонида кўринади.

'Бугун тунда Ой билан боғлиқ яна бир “супер” ҳодиса содир бўлади'ning rasmi

Астрономларнинг маълумотига кўра, Ой Ерга 356 минг 832 км масофагача яқинлашади. Шу сабабли у одатдагидан каттароқ ва ёрқинроқ кўринади. Тошкент вақти билан тўлиқ ой фазаси 18:19 да бошланади, Ой эса энг яқин нуқтага ярим тунда етади.

Кузатиш учун осмон тиниқ бўлиши кифоя. Шарқ ёки жануби-шарқ томони очиқ жойлар энг қулай вариант. Ой горизонтга яқин пайтда энг катта кўринади — бу оптик иллюзия туфайли юзага келади.

Астрономлар махсус ускуналарсиз ҳам “супер ой”ни кузатиш мумкинлигини айтмоқда. Аммо суратга олишни истаганлар учун энг чиройли кадрлар Ой чиқишининг дастлабки дақиқаларида пайдо бўлади.

    Бошқа янгиликлар