АсосийЖамият

Ўзбекистонда 42 та маиший чиқинди полигони фаолияти тугатилди

90 гектарга яқин ер майдони табиатга қайтарилди.

'Ўзбекистонда 42 та маиший чиқинди полигони фаолияти тугатилди'ning rasmi

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси томонидан республика бўйлаб, қатор ҳудудларда чиқинди полигонларини қисқартириш билан боғлиқ ишлар олиб борилди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 2024 йил ҳамда 2025 йилнинг ўтган даврида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги жами 47 та маиший чиқинди полигони рекультивация қилинди ҳамда тупроқ қатламлари билан ёпиш ишлари амалга оширилди.

2024 йил ҳисоби қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикасида 1 та (11 гектар);Андижон вилоятида 6 та (14,90 га);

Бухоро вилоятида 1 та (0,50 га);

Қашқадарё вилоятида 5 та (19,15 га);

Наманган вилоятида 3 та (5,38 га);

Самарқанд вилоятида 1 та (2,40 га);

Тошкент вилоятида 3 та (9,58 га);

Фарғона вилоятида 6 та (17,11 га)

Хоразм вилоятида 1 та (1 га).

2025 йил бўйича рақамлар қуйидагича:

Республика миқёсида жами 18 та (81,68 гектар) қаттиқ маиший чиқинди полигонида рекультивация ва тупроқ қатлами билан ёпиш ишлари режалаштирилган бўлиб, айни пайтда уларда ишлар якунига етди.

Шу ўринда, жами 185 та (1446,04 гектар) қаттиқ маиший чиқинди полигонидан 47 тасида рекультивация қилиш ҳамда тупроқ қатламлари билан ёпиш ишлари амалга оширилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пойтахтда квартиралар нархи қимматлади'ning rasmi

    Жамият 30.10.2025 21:20

    Пойтахтда квартиралар нархи қимматлади

    Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази хабар қилди.

    'Иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёр 5 баробарга оширилади'ning rasmi

    Жамият 30.10.2025 19:03

    'Финляндия Президенти Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2025 16:51

    Финляндия Президенти Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Уч минг йиллик тарихни бугунги авлодга шу даражада замонавий шаклда етказиб бериш юксак санъат ва буюк маҳоратни талаб этади — Александр Стубб.

    'Пойтахт мактабларида ниқоб тақиш жорий этиладими?'ning rasmi

    Жамият 30.10.2025 15:08

    Пойтахт мактабларида ниқоб тақиш жорий этиладими?

    Нурмат Атабеков масалага ойдинлик киритди.

    'Жиззахда 4 кунлик келин-куйов ис гази сабаб ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2025 14:40

    '“O‘zbekgidroenergo” Fitch Ratings томонидан “BB” даражасида тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2025 13:55

    “O‘zbekgidroenergo” Fitch Ratings томонидан “BB” даражасида тасдиқланди

    “O‘zbekgidroenergo” АЖ халқаро Fitch Ratings агентлиги томонидан яна бир бор “BB” даражасидаги, “барқарор” прогнозли кредит рейтинги билан тасдиқланди.