АсосийСиёсат

Финляндия Президенти Ўзбекистонга келади

Александр Стубб Ўзбекистон етакчиси билан халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар бўйича фикр алмашади.

'Финляндия Президенти Ўзбекистонга келади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Финляндия Президенти Александр Стубб 29 октябрь – 1 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. 

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, уларда Ўзбекистон билан Финляндия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. 

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалиги, экология, кимё, энергетика, рақамлаштириш, тоғ-конь саноати ва бошқа инновацион тармоқларда кооперацияни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилади.

Меҳнат миграцияси, маданият, таълим тизимига илғор технологияларни жорий этиш соҳаларида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. 

Халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, шу жумладан, кўп томонлама тузилмаларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Сейшел ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 05:57

    Ўзбекистон ва Сейшел ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

    Ўзбекистон ТИВ вазири Бахтиёр Саидов Сейшел ТИВ ва диаспора вазири Барри Форо билан учрашди.

    'Ўзбекистон Президенти ва Чехия Бош вазири биргаликда дарахт экдилар'ning rasmi

    Сиёсат 30.04.2026 09:54

    Ўзбекистон Президенти ва Чехия Бош вазири биргаликда дарахт экдилар

    Шавкат Мирзиёев ва Андрей Бабиш музокаралар якунида рамзий тадбирда иштирок этди.

    'Чехия Бош вазири Кўксаройда тантанали кутиб олинди'ning rasmi

    Сиёсат 30.04.2026 07:01

    Чехия Бош вазири Кўксаройда тантанали кутиб олинди

    Тошкентда расмий ташриф билан бўлиб турган Андрей Бабиш учун олий даражадаги кутиб олиш маросими ўтказилди.

    'Шавкат Мирзиёев Фарғона аэропортини кенгайтириш лойиҳаси билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 29.04.2026 03:01

    Шавкат Мирзиёев Фарғона аэропортини кенгайтириш лойиҳаси билан танишди

    Фарғона вилоятига ташриф доирасида давлат раҳбари Фарғона халқаро аэропортини модернизация қилиш концепцияси тақдим этилди.

    'Шавкат Мирзиёев Фарғона аэропортини модернизация қилиш концепцияси билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 28.04.2026 15:06

    Шавкат Мирзиёев Фарғона аэропортини модернизация қилиш концепцияси билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида Фарғона халқаро аэропортини ривожлантириш бўйича тақдимотни кўриб чиқди.

    'Президент Фарғонадаги IT-паркнинг шарт-шароитлари  билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 28.04.2026 10:20

    Президент Фарғонадаги IT-паркнинг шарт-шароитлари билан танишди

    Эслатиб ўтамиз, ушбу мажмуа давлат раҳбарининг 2024 йил август ойидаги ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида барпо этилган.