Вазирликка кўра, айрим ҳолларда вирусли инфекция нафақат йўтал, бурун оқиши ёки иситма билан, балки ошқозон-ичак тизими бузилиши шаклида ҳам намоён бўлмоқда.
“Бу хасталиклар ҳар доим ҳам бир хил кечмайди, бу эса вирус штаммларининг фарқи билан боғлиқ”, дейилади баёнотда.
Мутахассислар шамоллаш мавсуми бу йил бироз кеч — октябрь охирларида бошланганини одатий ҳол деб баҳоламоқда.






