Президентнинг "Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони имзоланди.
Фармонга асосан, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Касбий таълим агентлиги ташкил этилди.
Бу орқали касбий таълимни ривожлантиришда самарали ва яхлит бошқарув тизими яратилади.
Касбий таълим агентлиги:
техникумлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва касбий таълим соҳасини бошқаришга масъул бўлади;
касбий таълим дастурлари мазмуни, малака даражалари, ўқитишнинг минимал муддатлари, битирувчилар билимини баҳолаш мезонлари ҳамда ўқув-методик таъминотга талабларни белгилайди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан «ваучер» тизими билан қамраб олинмаган шахсларни касбга ўқитади.
Миграция агентлигининг хорижий иш берувчилар эҳтиёжидан келиб чиқиб берган буюртмалари асосида фуқароларни касбга ва хорижий тилларга ўқитади.
2027 йил 1 январдан иқтисодиёт тармоқларидаги иш ўринларига босқичма-босқич Миллий малака рамкасининг тегишли даражасига мос диплом (малака сертификати)га эга ходимларни ишга қабул қилиш тизими йўлга қўйилади.
Шунингдек:
давлат касбий таълим муассасаларига таълим хизматлари нархини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб белгилаш ва мутахассисларни тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб қилишга рухсат берилади.
Касбий таълимни ривожлантириш бўйича ҳудудий тадбиркорлар кенгашлари тузилади.






