АсосийСиёсат

Ҳокимларнинг сунъий интеллект бўйича маслаҳатчилари бўлади

Энди ҳар бир ҳудудда рақамлаштириш ва сунъий интеллект масалалари билан алоҳида мутахассис шуғулланади.

'Ҳокимларнинг сунъий интеллект бўйича маслаҳатчилари бўлади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида сунъий интеллектни ривожлантиришга оид янги ташаббуслар эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистондаги барча туман ва шаҳар ҳокимлари ҳузурида рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича маслаҳатчи лавозими жорий қилинади.

Шунингдек, барча вазирлик ва идораларда сунъий интеллект билан шуғулланувчи алоҳида бўлинма ташкил этилиши, уларнинг ишига самарадорлик ва хизмат сифатини ошириш, бюрократия ва яширин иқтисодиётни қисқартириш каби вазифалар юкланиши белгиланди.

Йиғилишда юқори натижаларга эришган, хорижий тилларни биладиган 100 нафар мутахассисни АҚШ, Европа, Сингапур ва Япония каби давлатларга махсус 6 ойлик курсларга юбориш режалаштирилгани ҳам маълум қилинди.

Келаси йилдан бошлаб эса вазирлик ва ҳудудларда сунъий интеллектни жорий этиш даражасига қараб махсус рейтинг баҳолаш тизими ишга тушади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Сейшел ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди'ning rasmi

    Сиёсат 02.05.2026 05:57

    Ўзбекистон ва Сейшел ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

    Ўзбекистон ТИВ вазири Бахтиёр Саидов Сейшел ТИВ ва диаспора вазири Барри Форо билан учрашди.

    'Ўзбекистон Президенти ва Чехия Бош вазири биргаликда дарахт экдилар'ning rasmi

    Сиёсат 30.04.2026 09:54

    Ўзбекистон Президенти ва Чехия Бош вазири биргаликда дарахт экдилар

    Шавкат Мирзиёев ва Андрей Бабиш музокаралар якунида рамзий тадбирда иштирок этди.

    'Чехия Бош вазири Кўксаройда тантанали кутиб олинди'ning rasmi

    Сиёсат 30.04.2026 07:01

    Чехия Бош вазири Кўксаройда тантанали кутиб олинди

    Тошкентда расмий ташриф билан бўлиб турган Андрей Бабиш учун олий даражадаги кутиб олиш маросими ўтказилди.

    'Шавкат Мирзиёев Фарғона аэропортини кенгайтириш лойиҳаси билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 29.04.2026 03:01

    Шавкат Мирзиёев Фарғона аэропортини кенгайтириш лойиҳаси билан танишди

    Фарғона вилоятига ташриф доирасида давлат раҳбари Фарғона халқаро аэропортини модернизация қилиш концепцияси тақдим этилди.

    'Шавкат Мирзиёев Фарғона аэропортини модернизация қилиш концепцияси билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 28.04.2026 15:06

    Шавкат Мирзиёев Фарғона аэропортини модернизация қилиш концепцияси билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида Фарғона халқаро аэропортини ривожлантириш бўйича тақдимотни кўриб чиқди.

    'Президент Фарғонадаги IT-паркнинг шарт-шароитлари  билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 28.04.2026 10:20

    Президент Фарғонадаги IT-паркнинг шарт-шароитлари билан танишди

    Эслатиб ўтамиз, ушбу мажмуа давлат раҳбарининг 2024 йил август ойидаги ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида барпо этилган.