Янги ҳаёт туманида боланинг ҳаётини сақлаб қолган Тошкент кимё-технология институти талабаси Муҳриддин Илашов Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов томонидан тақдирланди.
Маълумки, 16 октябрь куни Янгиҳаёт туманида ТКТИ талабаси Муҳриддин Илашов 4-қават балконида осилиб қолган болани жасорат билан қутқариб, унинг ҳаётини сақлаб қолган эди.
Бугун, 18 октябрь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ёш қаҳрамоннинг мардлиги ва фидойилигини эътироф этиб, унга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғасини топширди.
Тақдирлаш чоғида вазир Муҳриддин Илашовнинг бу иши нафaқат ўзи таҳсил олаётган институт, балки бутун ёшлар учун ибрат эканини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, у ёшлар орасида инсонпарварлик, ватaнпарварлик ва жасорат туйғуларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этди.