АсосийЖамият

Сурхондарёда архитектор пора билан ушланди

Қурилиш ишларини лойиҳалаштиришга ихтисослашган МЧЖ архитектори пора олган вақтда ушланди.

'Сурхондарёда архитектор пора билан ушланди'ning rasmi

ДХХ ахборот хизматининг берган хабарига кўра, қурилиш ишларини лойиҳалаштиришга ихтисослашган МЧЖ архитектори Музработ туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кирган ҳолда, унга қарашли бўлган, қурилиши тугалланмаган нотурар бино лойиҳа ҳужжатларини тегишли ташкилотлардан “муаммосиз” ўтказиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 17 млн. сўм талаб қилган.

ДХХ ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, архитектор 17 млн сўмдан 1 млн сўмини Музработ туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғига бериши кераклиги маълум бўлиб, мазкур мансабдор ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Вазир ёш болани қутқарган талабани тақдирлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:51

    Вазир ёш болани қутқарган талабани тақдирлади

    Талаба ташаккурнома ҳамда эсдалик совғаси билан тақдирланди.

    'Европадан Туркияга 30 кг кокаин олиб киришда гумонланган ўзбекистонлик иши судда кўрилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:23

    Европадан Туркияга 30 кг кокаин олиб киришда гумонланган ўзбекистонлик иши судда кўрилди

    Бош консулхона ушбу судда иштирок этди ва воқеа тафсилотларини очиқлади.

    'Сурхондарёда МИБ ходимлари пора олаётган вақтида қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:15

    Сурхондарёда МИБ ходимлари пора олаётган вақтида қўлга тушди

    Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Навоийда туман ФВБ бошлиғи 3000 доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:58

    Навоийда туман ФВБ бошлиғи 3000 доллар пора билан қўлга тушди

    Ҳозирда мансабдорга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

    'Бугун республика бўйлаб булутли об-ҳаво ҳукм суради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:09

    Бугун республика бўйлаб булутли об-ҳаво ҳукм суради

    19 октябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    '"Тил яшаса, миллат яшайди"'ning rasmi

    Жамият 18.10.2025 20:10

    "Тил яшаса, миллат яшайди"

    21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Бош прокуратурада ушбу шиор остида тадбир ўтказилди.