АсосийЖамият

Европадан Туркияга 30 кг кокаин олиб киришда гумонланган ўзбекистонлик иши судда кўрилди

Бош консулхона ушбу судда иштирок этди ва воқеа тафсилотларини очиқлади.

'Европадан Туркияга 30 кг кокаин олиб киришда гумонланган ўзбекистонлик иши судда кўрилди'ning rasmi

2025 йил 16 октябрь куни Истанбул шаҳрининг Бакиркöй туманида жойлашган оғир жиноятлар бўйича 17-суд биносида асли Самарқанд влоятидан бўлган 22 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг иши юзасидан навбатдаги (учинчи) суд мажлиси бўлиб ўтди, дея ёзмоқда Бош консулхона. 

Маълум қилинишича, суд жараёнида Бош консулхона дипломатлари ҳам иштирок этган.

Мазкур иш доирасида фуқаромизга нисбатан ноқонуний наркотик моддаларни олиб кириш ва уларнинг айланмаси билан боғлиқ айбловлар кўриб чиқилди. Тергов материалларига кўра, жами 6 нафар шахс ҳамда қидирувда бўлган яна бир неча киши Европа давлатларидан Туркия ҳудудига 30 кг кокаин ва 800 кг психотроп моддаларни юк автомашинаси орқали олиб киришда айбланган.

Ватандошимиз 2023–2024 йилларда ушбу юк машинаси турар жойига яқин жойда жойлашган ёғоч қути ишлаб чиқариш устахонасида ишлаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар операция ўтказган пайтда у мазкур ҳудудда бўлганлиги сабабли қўлга олинган ва гумонланувчи сифатида қамоққа олинган.

Суд мажлиси якунига кўра, судья иш материалларини кўриб чиқиб, қамоқда сақлаш чораси бекор қилиниши ва уни озод қилиш ҳақида қарор қабул қилди, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда Matiz ва Dongfeng тўқнашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:01

    Тошкентда Matiz ва Dongfeng тўқнашди

    Иккала автомобиль чорраҳага бир вақтда кириб келган ва кесишмада қаттиқ тўқнашган.

    'Вазир ёш болани қутқарган талабани тақдирлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:51

    Вазир ёш болани қутқарган талабани тақдирлади

    Талаба ташаккурнома ҳамда эсдалик совғаси билан тақдирланди.

    'Сурхондарёда архитектор пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:36

    Сурхондарёда архитектор пора билан ушланди

    Қурилиш ишларини лойиҳалаштиришга ихтисослашган МЧЖ архитектори пора олган вақтда ушланди.

    'Сурхондарёда МИБ ходимлари пора олаётган вақтида қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:15

    Сурхондарёда МИБ ходимлари пора олаётган вақтида қўлга тушди

    Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Навоийда туман ФВБ бошлиғи 3000 доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:58

    Навоийда туман ФВБ бошлиғи 3000 доллар пора билан қўлга тушди

    Ҳозирда мансабдорга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

    'Бугун республика бўйлаб булутли об-ҳаво ҳукм суради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:09

    Бугун республика бўйлаб булутли об-ҳаво ҳукм суради

    19 октябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.