АсосийЖамият

Энди Instagram’да вояга етмаганлар учун янги чеклов жорий этилади

“13+” чеклов тизими 18 ёшгача бўлган фойдаланувчиларга тааллуқли.

'Энди Instagram’да вояга етмаганлар учун янги чеклов жорий этилади'ning rasmi

Instagram ижтимоий тармоғи 18 ёшгача бўлган фойдаланувчилар учун махсус “13+” чеклов тизимини жорий этилмоқда. Бу тизим АҚШда фильмлар учун ишлатиладиган “ПГ-13” рейтингига ўхшаш бўлади ва ота-оналарга фарзандларини янада яхшироқ назорат қилиш имконини беради.

Мета бу ўзгаришлар орқали вояга етмаганларга номақбул контентлар — қўпол сўзлар, гиёҳвандликка оид саҳналар, спиртли ичимликлар, шунингдек, зўравонлик ва шаҳвоний контентларни чекламоқчи.

Янги тизимга 18 ёшдан кичик фойдаланувчилар автоматик тарзда 13+ созламаларга ўтказилади. Бу созламани фақат ота-онанинг рухсати билан ўзгартириш мумкин бўлади. Баъзи қидирув сўзлари (масалан, алкоголь), ҳатто хато ёзилган бўлса ҳам, блокланади.

Тизим дастлаб АҚШ, Буюк Британия, Австралия ва Канадада ишга тушади. Европа ва бошқа мамлакатларга эса келаси йил етиб бориши режалаштирилган. Баъзи мутахассислар бу ўзгаришлар етарли эмаслигини айтмоқда. Айрим тадқиқотларда Инстаграмдаги хавфсизлик воситаларининг 64 фоизи самарасиз деб топилган. Мета эса бу даъволарни рад этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Назарбек постида ҳайдовчидан гиёҳвандлик моддасига ўхшаш масса топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:53

    Назарбек постида ҳайдовчидан гиёҳвандлик моддасига ўхшаш масса топилди

    Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган Lacetti ҳайдовчиси Назарбек постида тўхтатилиб, унинг ёнидан мумсимон, ўткир ҳидли модда топилди.

    'Ўзбекистоннинг кўп шаҳарларида ҳаво ифлосланиши кескин ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:46

    Ўзбекистоннинг кўп шаҳарларида ҳаво ифлосланиши кескин ошди

    IQAir маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб ҳаво сифати хавфли даражагача пасайган.

    'Туркияда оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 16.11.2025 22:10

    Туркияда оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

    Меҳнат фаолияти билан шуғулланиш мақсадида Туркияга кетган аёлнинг 12 ёшли қизи ҳам онаси билан бирга Ўзбекистонга қайтди.

    'Тошкентдаги уйларнинг бирида ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият 16.11.2025 15:39

    Тошкентдаги уйларнинг бирида ёнғин чиқди

    Тошкент шаҳар ФВБ воқеа тафсилотларини очиқлади.

    'Сурхондарёда 38,5 млрд сўмлик давлат харидида қоидабузарлик аниқланди'ning rasmi

    Жамият 16.11.2025 11:12

    Сурхондарёда 38,5 млрд сўмлик давлат харидида қоидабузарлик аниқланди

    Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар қилди.

    'Марказий Осиё давлатлари ТИВ раҳбарлари учрашишди'ning rasmi

    Жамият 16.11.2025 09:19

    Марказий Осиё давлатлари ТИВ раҳбарлари учрашишди

    ТИВ раҳбарлари ҳамкороикни мустаҳкамлашни муҳокама қилди.