АсосийЖамият

Равшан Эрматов ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари бўлди

Эрматов аввалроқ Осиё футбол конфедерацияси ҳакамлар қўмитаси раисининг 2023−2027 йиллар учун ўринбосари бўлганди.

'Равшан Эрматов ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари бўлди'ning rasmi

ЎФА биринчи витсе-президенти Равшан Эрматов 2025−2029 йиллар учун ФИФАнинг Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси раис ўринбосари этиб тайинланди. Қўмита инновацион ечимларни синовдан ўтказиш ва футболга жорий этиш устида иш олиб боради.

Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА (Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси) қўмитасига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ташкилот кенгашининг қарори билан ЎФА биринчи витсе-президенти Равшан Эрматов 2025−2029 йиллар учун ФИФАнинг Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси раис ўринбосари этиб тайинланди.

Қўмита футболни замонавий технологиялар орқали ривожлантиришга қаратилган энг муҳим тузилмалардан бири ҳисобланади.

У VAR, голни аниқлаш технологияси, яримавтоматик офсайд тизими, рақамли мониторинг, сунъий интеллект каби инновацион ечимларни ривожлантириш, синовдан ўтказиш ва футболга жорий этиш устида иш олиб боради.

Шунингдек, ЎФА бош котиби Аваз Максумов Соҳил футболи қўмитасига, ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина Аёллар миллий терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитасига тайинланди.

Эрматов аввалроқ Осиё футбол конфедерацияси ҳакамлар қўмитаси раисининг 2023−2027 йиллар учун ўринбосари бўлганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пойтахтда мактаб аланга ичида қолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:33

    Пойтахтда мактаб аланга ичида қолди

    Ёнғин Мирзо Улуғбек туманида жойлашган мактабларнинг бирида содир бўлган.

    'Имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби шакллантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:22

    Имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби шакллантирилди

    Ҳукумат қарори билан нафақага чиқиш ҳуқуқини берувчи муассасалар, лавозимлар ва ишларга бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

    '“Ўзбекистон почтаси” АЖ хусусийлаштирилгани ҳақидаги хабар рад этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:58

    “Ўзбекистон почтаси” АЖ хусусийлаштирилгани ҳақидаги хабар рад этилди

    Аввалроқ UzPost почта операторидаги давлат улуши хусусийлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

    'Тошкентда 4-синф қиз 5 та бола томонидан калтакланганига расмий изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:20

    Тошкентда 4-синф қиз 5 та бола томонидан калтакланганига расмий изоҳ берилди

    Билдирилишича, ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан назоратга олинган.

    'Тошкентда 2 та Matiz тўқнашуви ортидан уч киши жароҳатланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:44

    Тошкентда 2 та Matiz тўқнашуви ортидан уч киши жароҳатланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Андижонда Nexia ҳайдовчиси икки вояга етмаган пиёдани уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:41

    Андижонда Nexia ҳайдовчиси икки вояга етмаган пиёдани уриб юборди

    ЙТҲ тартибга солинмаган пиёдалар йўлагида содир бўлган.