АсосийЖамият

Андижонда Nexia 10 ёшли ўқувчини уриб юборди

Ҳодиса тартибга солинмаган пиёдалар йўлида юз берган.

'Андижонда Nexia 10 ёшли ўқувчини уриб юборди'ning rasmi

25 сентябрь куни соат 15:35 да Андижон шаҳрининг “Боғишамол” МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 халқаро йўлнинг 342-километрида 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-2 машинасида йўлни кесиб ўтаётган 10 ёшли ўқувчини уриб юборди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бола енгил тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги кунларда болалар иштирокидаги ЙТҲлар сони кўпайган. Мутасаддилар ота-оналар ва ҳайдовчиларни ҳушёр бўлишга чақирмоқда.

    Бошқа янгиликлар