Туркияда Республика халқ партияси (RXP) йиғилишида қатнашиб, 15 сентябрда бўлиб ўтадиган суд жараёни олдидан норозилик билдирди.
Судда 2023 йил ноябридаги партия қурултойи натижаларини бекор қилиш масаласи кўриб чиқилади. Айнан ўша қурултойда Озғур Ўзол партия етакчиси этиб сайланган эди. У лавозимидан четлатилиши мумкин.
RXP айбловларни рад этиб, ишни сиёсий сабаблар билан боғламоқда. Ўзол митингда: “Бу бўлаётгани – келажакдаги президент ва ҳукуматга қарши уюштирилган тўнтариш”, дея баёнот берди.
Партия 2024-йилги маҳаллий сайловларда президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Адолат ва тараққиёт партиясидан устун келган ва рейтингларда тобора оммалашмоқда.
Reuters маълумотига кўра, сўнгги бир йил ичида 500 дан ортиқ RXP аъзоси коррупция ишлари бўйича ҳибсга олинган, жумладан, март ойида Истанбул мери Экрем Имамоғлу қўлга олиниши ҳам мамлакат бўйлаб йирик норозиликларга сабаб бўлган эди.