АсосийЖамият

Қозоғистонда 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Улар Қозоғистондаги металл йиғув цехида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлишган.

'Қозоғистонда 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди'ning rasmi

2025 йил 11 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Олмаота вилояти Или тумани Байсерке қишлоғида жойлашган "LGN Metal" корхонасида портлаш содир бўлди. Бунинг оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди.

Ҳодиса юзасидан Или тумани полицияси томонидан инсон ўлимига олиб келган меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузиш бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Миграция агентлигининг маълум қилишича, марҳумларнинг жасадларини ватанга қайтариш учун зарур расмийлаштириш ишлари ташкил этилди.

Марҳумларнинг яқинларига керакли амалий ёрдам кўрсатиш бўйича масъул ходимлар бириктирилган.

Қозоғистон томони билан тергов жараёнида доимий ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Миграция агентлиги марҳумларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Халқаро қидирувда бўлган 3 нафар ўзбекистонлик БААда қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:51

    Халқаро қидирувда бўлган 3 нафар ўзбекистонлик БААда қўлга олинди

    Улар Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари ҳамроҳлигида жавобгарликка тортиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб келинган.

    'Тошкент вилоятида 4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:52

    Тошкент вилоятида 4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш фош этилди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Хотираси йўқолган рафиқасига қайта уйланган эркак таассуротли ҳикояси билан бўлишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:47

    Хотираси йўқолган рафиқасига қайта уйланган эркак таассуротли ҳикояси билан бўлишди

    Малайзияда бир эркак авариядан сўнг хотирасини йўқотган рафиқаси учун қайтадан тўй ўтказиб, у билан янги ҳаётни бошлашга қарор қилди.

    '086 шаклдаги тиббий маълумотномани энди онлайн олиш мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:44

    086 шаклдаги тиббий маълумотномани энди онлайн олиш мумкин

    Ўзбекистонда 086 шаклдаги тиббий маълумотномани my.gov.uz портали орқали бепул ва онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди.

    'Алиментдан қочиш учун хотини ва қизини ўлдирган эркак 19 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:53

    Алиментдан қочиш учун хотини ва қизини ўлдирган эркак 19 йилга қамалди

    Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида турмуш ўртоғи ва икки ёшли қизини пичоқлаб ўлдирган эркак 19 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

    'Пентагон 7 та AI компанияси билан махфий келишув тузди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:52

    Пентагон 7 та AI компанияси билан махфий келишув тузди

    АҚШ Мудофаа вазирлиги илғор сунъий интеллект технологияларини махфий тармоқларга жорий этиш учун 7 та йирик компания билан келишувга эришди.