АсосийЖамият

Арзон кийим, текин "доставка" — фирибгарларнинг янги тузоғи

Тошкент вилоятида "эркаклар кийим дўкони" ниқоби остида фуқароларни алдаб, 100 млндан ортиқ пул ишлаган "уддабуронлар" қўлга тушди.

'Арзон кийим, текин "доставка" — фирибгарларнинг янги тузоғи'ning rasmi

Тошкент вилоятида ўтказилаётган "Хавфсиз кибермакон" тезкор-профилактика ойлиги доирасида "online кийим дўкони" ниқоби остида ташкил этилган фирибгарлик фош этилди.

Маълум бўлишича, 4 нафар шахслар осон даромад орттириш мақсадида Instagram ҳамда Telegram тармоқлари орқали эркаклар кийимлари савдоси ниқоби остида сохта саҳифалар очиб, арзон нархларда маҳсулотлар таклиф қилган. Улар харидорлардан олдиндан пул ўтказишни сўраб, маблағларни бегоналарга тегишли банк карталарига туширишган ва шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб келганлар.

Мисол учун, жорий йил 11 июнь куни Тошкент туманида яшовчи фуқаро Instagram орқали уларга боғланиб, реклама қилинган кийимни сотиб олиш учун 1 миллион сўмни улар кўрсатган карта рақамига ўтказиб берган. Бироқ пул ўтказилгач, барча ёзишмалар ўчирилиб, мулоқот тўхтатилган.

Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, сўнгги бир ой давомида улар фуқароларнинг жами 279 та банк пластик карталаридан алдов йўли билан 101 миллион сўмдан ортиқ маблағларни қабул қилиб олишган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хоразмда ЙПХ инспектори Cobalt ойнасини нега синдиргани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:07

    'МИБ "Док-1 Макс" сиропи расмий импортчиси омборларида сақланаётган препаратларни йўқ қилишга киришди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:26

    МИБ "Док-1 Макс" сиропи расмий импортчиси омборларида сақланаётган препаратларни йўқ қилишга киришди

    "Док-1 Макс" иши доирасида 3,2 миллиондан ортиқ хавфли дори воситалари йўқ қилинмоқда.

    'Прокурор, судья ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:28

    Прокурор, судья ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди

    ДХХ уч ҳудудда мансабидан фойдаланиб, пора олаётганларни ушлади.

    'Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:04

    Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

    13 сентябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Марказий банк 9 та банкка нисбатан санкция қўллагани айтилди'ning rasmi

    Жамият 12.09.2025 21:42

    Марказий банк 9 та банкка нисбатан санкция қўллагани айтилди

    Банк назорати қўмитаси томонидан 51 та масала кўриб чиқилди.

    'Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари  12,1 млрд долларни ташкил этди'ning rasmi

    Жамият 12.09.2025 17:51

    Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари  12,1 млрд долларни ташкил этди

    Марказий банк маълумотларига кўра, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга кўп.