АсосийЖамият

МИБ "Док-1 Макс" сиропи расмий импортчиси омборларида сақланаётган препаратларни йўқ қилишга киришди

"Док-1 Макс" иши доирасида 3,2 миллиондан ортиқ хавфли дори воситалари йўқ қилинмоқда.

'МИБ "Док-1 Макс" сиропи расмий импортчиси омборларида сақланаётган препаратларни йўқ қилишга киришди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг ижро варақасига асосан, "Қурамах Medical" МЧЖ омборхоналари ва божхона омборларида сақланаётган 3 млн 200 минг донадан ортиқ дори воситаларини йўқ қилишга киришди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу дорилар орасида Ўзбекистонда камида 68 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган "Док-1 Макс" сиропи ҳам бор.

Жумладан, қуйидагилар йўқ қилинади:

- 811 478 дона "Док-1 Макс" таблеткаси;

- 101 669 шиша "Док-1 Макс" сиропи;

- 2 252 796 та "Амбронол" таблеткаси;

- 56 672 шиша "Амбронол" сиропи.

Тадбир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, санитария-эпидемиология хизмати, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда холислар иштирокида ўтказилмоқда.

Дори воситалари экология ва атроф-муҳитга зарар етказмаган ҳолда махсус печда ёқиш орқали йўқ қилинади, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар