АсосийЖамият

Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

13 сентябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, 13-сентябр куни мамлакат бўйлаб ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда эса вақти-вақти билан ўзгариб туради. Асосан ёғингарчилик кутилмайди, бироқ Қорақалпоғистон ва Хоразмда айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3–12 м/с тезликда эсади, айрим ҳудудларда эса 13–18 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар юзага келиши эҳтимоли бор.

Кечаси ҳаво ҳарорати 10–20 даража илиқ бўлади, тоғли ҳудудларда эса 12–17 даража илиқ сақланади. Кундузи Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган ва Фарғонада 30–35 даража, Бухоро ва Навоийда 28–33 даража, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 20–25 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда эса 25–30 даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар