АсосийЖамият

Истанбулдаги ўзбекистонликларга хавфсизлик бўйича огоҳлантириш берилди

Бош консулхона фуқаролардан одам гавжум жойлардан йироқ юришни ва маҳаллий қоидаларга қатъий амал қилишни сўради.

'Истанбулдаги ўзбекистонликларга хавфсизлик бўйича огоҳлантириш берилди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси шаҳарда бўлиб ўтаётган норозилик намойишлари сабабли фуқароларга хавфсизлик чораларини кучайтиришни тавсия қилди.

Туркия ҳукумати томонидан 11 сентябргача қуйидаги чоралар жорий этилган:

Олти туманда оммавий тадбирларга вақтинча тақиқ қўйилди,

Шу жумладан, Ўзбекистон Бош консулхонаси жойлашган Бешиктош тумани ҳам ушбу рўйхатда,

Айрим хорижий мессенжерлар фаолиятида чекловлар мавжуд.

Бош консулхона ўзбекистонликларга қуйидагиларни тавсия қилмоқда:

— Одам гавжум жойлардан йироқ бўлиш;

— Намойишлар ўтаётган ҳудудларга яқинлашмаслик;

Маҳаллий тартиб-қоидаларга амал қилиш.

    Бошқа янгиликлар