АсосийЖамият

АҚШда стажировка: Ўзбекистонлик ёш олимлар Техас университетига юборилади

Ўзбекистонлик ёш олимлар 2025 йилда АҚШнинг Техас университетида 6 ойлик илмий стажировка ўташи мумкин.

'АҚШда стажировка: Ўзбекистонлик ёш олимлар Техас университетига юборилади'ning rasmi

Tанловда ғолиб бўлган номзодлар Техас университетида илмий-амалий фаолият олиб бориш имкониятига эга бўлади. Стажировка дастури доирасида илмий изланишлар, лаборатория ишлари ва тажриба алмашинуви каби йўналишлар кўзда тутилган.

Ҳужжатлар 2025 йил 15-октабр соат 23:55 га қадар internship.ilmiy.uz платформаси орқали қабул қилинади. Шунингдек, бошқа электрон манзиллар (эдо.ижро.уз, эхат ва бошқалар) орқали юборилган аризалар кўриб чиқилмаслиги қатъий таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ташаббус Ўзбекистоннинг инновацион салоҳиятини ошириш ва ёш олимларни халқаро тажрибага эга бўлишига замин яратиш мақсадида йўлга қўйилган.

    Бошқа янгиликлар