АсосийЖамият

АҚШ 39 нафар ўзбекистонликни депортация қилди

Ўзбекистон ҳукумати ушбу жараёнларни амалга оширишда АҚШ билан яқин ҳамкорлик қилмоқда.

'АҚШ 39 нафар ўзбекистонликни депортация қилди'ning rasmi

7 сентябрь куни АҚШда ноқонуний яшаб келаётган 39 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди.

Баёнотга кўра, мазкур депортация АҚШ чегара хавфсизлигини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган узлуксиз чора-тадбирлар доирасида амалга оширилган.

“Қўшма Штатлар ноқонуний иммиграцияга барҳам бериш, чегаралар ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қатъий бел боғлаган. Мамлакатга ноқонуний кирганлар қамалади ва депортация қилинади”, — дейилади расмий баёнотда.

Маълумотда қайд этилишича, Ўзбекистон ҳукумати ушбу жараёнларни амалга оширишда АҚШ билан яқин ҳамкорлик қилмоқда.

Аввалроқ, жорий йил апрель ойида Нью-Йоркдан Тошкентга 131 нафар Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари депортация қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар