АсосийЖамият

Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади

Шартнома доирасида чегарадан ҳарбий колонларнинг ўтиши, полигонлардан фойдаланиш ҳамда тиббий ва техник таъминот масалалари тартибга солинади.

'Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади'ning rasmi

Қозоғистон ва Ўзбекистон мунтазам равишда қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов имзолаган ҳужжатда қайд этилган.

Келишувга кўра, машғулотлар икки давлат ҳудудида навбатма-навбат ўтказилади. Унда қуруқлик қўшинлари, ҳарбий авиация ва махсус техника иштирок этади. Шартнома доирасида чегарадан ҳарбий колонларнинг ўтиши, полигонлардан фойдаланиш ҳамда тиббий ва техник таъминот масалалари тартибга солинади.

Ҳужжат 5 йил муддатга тузилган бўлиб, томонлардан бири рад этмаса, автоматик тарзда узайтирилади. Расмийларга кўра, келишувнинг мақсади минтақада хавфсизликни мустаҳкамлаш ва икки давлат армиялари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришдир.

    Бошқа янгиликлар