Сўнгги йилларда ерлар аукцион орқали ажратилиб, даромаддорлик ошгани қайд этилди. Бироқ айрим ерлардан фойдаланишда чекловлар сақланиб қолмоқда.
Шу боис янги тартиб жорий қилиниб, яна 100 минг гектар ер аукционга чиқарилади, тадбиркорларга кўпроқ эркинлик берилади.
Шунингдек, йирик агролойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицияларга аниқ шартлар белгилаш ва барча жараёнларни рақамлаштириш орқали ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш вазифаси қўйилди.






