АсосийЖамият

Фермер ва деҳқонлар учун ҚҚС бекор қилинади

2026 йилдан бошлаб (пахта ва ғалладан ташқари) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишда қўшилган қиймат солиғи 0 фоиз қилиб белгиланади.

'Фермер ва деҳқонлар учун ҚҚС бекор қилинади'ning rasmi

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотлар давом этмоқда. Пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, озиқ-овқат экинларига йўналтирилмоқда. Шу билан бирга, ҳозиргача маҳсулот сотишда 12 фоизлик ҚҚС амал қилиб келаётганди.

Янги тартибга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб фермер ва деҳқонлар пахта ҳамда ғалладан ташқари барча маҳсулотни сотишда ҚҚС тўламайди. Маҳсулот етиштириш жараёнида уруғ, ўғит, ёқилғи, транспорт ва электр харажатлари учун ҳисобга олинган ҚҚСни қайтариб олиш ҳуқуқи эса сақлаб қолинади.

Расмий маълумотларга кўра, бу ўзгариш натижасида:

фермер ва деҳқонлар қўлида йилига қарийб 300 млрд сўм қолади;

қўшимча равишда 400 млрд сўм солиқни қайтариб олиш имконияти яратилади;

яширин иқтисодиёт қисқариб, саноатлашган плантациялар сони ортади.

    Бошқа янгиликлар