АсосийЖамият

Тошкентда иссиқ сув қачон ўчирилиши маълум бўлди

Сентябрь–октябрь ойларида пойтахтнинг турли ҳудудларида иссиқ сув таъминоти профилактика ишлари сабабли босқичма-босқич ўчирилади.

'Тошкентда иссиқ сув қачон ўчирилиши маълум бўлди'ning rasmi

“Veolia Energy Tashkent” хабарига кўра, 8 сентябрдан 10 октябргача шаҳар бўйича бир нечта мавзе ва массивларда иссиқ сув вақтинча тўхтатилади. Режа қуйидагича белгиланган:

8–12 сентябрь: Мирзо Улуғбек, Темур Малик, Авайхон, Мингбулоқ, Миришкор, Шукур Бурҳонов, Раззок Ҳамроев ва бошқа кўчалар, шунингдек, Қорасув–1,2,3,4,6 массивлари, Бўз–2, Феруза, Чилонзор (5–26, 30, 31, Г9А, 20А) ва бошқа ҳудудлар.

15–19 сентябрь: Қорасув, Бешариқ, Бирлашган, Элбек, Асалобод, Қурувчилар, Паркент, Чўлпон кўчалари, Тузел–1÷4, Авиасозлар шаҳарчаси, шунингдек, Амир Темур, Мустақиллик, Рашидов, Навоий, Бобур, Шота Руставели ва бошқа марказий йўллар.

22–26 сентябрь: Мустақиллик шоҳ кўчаси, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон, ТошГРЕС посёлкаси, шунингдек, Бунёдкор, Навоий, Олмазор, Беруний, Ислом Каримов, Фурқат ва Чорсу майдони атрофида сув ўчади.

29 сентябрь – 3 октябрь: Амир Темур, Аҳмад Дониш, Рашидов, Яҳё Ғуломов, Шаҳрисабз, Шастри, Деҳқонобод, Шаҳристон ва Юнусобод кўчалари ҳамда Юнусобод (1–19), Талабалар шаҳарчаси, Себзор, Белтепа, Ибн Сино ва бошқа массивларда иссиқ сув берилмайди.

6–10 октябрь: Мунис, Сарикўл, Эски ва Янги Қўйлиқ, Абдурауф Фитрат, Фарғона йўли, Толлимаржон, Файзобод кўчалари ҳамда Қўйлиқ–1÷7, Сергели (1–8А), Юлдуз (1–18), Бектемирдаги “Водник”, Сергелидаги “Қурувчи” массивларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифларини ошириш бўйича қарорни маъқуллаганди: аҳоли учун — 15 фоизга, юридик шахслар учун — 40 фоизга, бюджет ташкилотлари учун эса — 18,8 фоизга.

    Бошқа янгиликлар