АсосийДунё

АҚШ элчихонаси қўриқчиси Россия ва Эрон фойдасига жосуслик қилганликда айбланмоқда

Норвегияда собиқ хавфсизлик ходимига қарши суд жараёни бошланди, унга 21 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.

'АҚШ элчихонаси қўриқчиси Россия ва Эрон фойдасига жосуслик қилганликда   айбланмоқда'ning rasmi

Ослодаги АҚШ элчихонасида ишлаган собиқ қўриқчи Мухаммад О. Россия ва Эрон дипломатик ваколатхоналари билан алоқага чиқиб, махфий маълумотларни берганликда гумонланмоқда.

У 2024 йил мартидан ноябригача элчихонага оид 50 та автомобиль рақами, 212 нафар ходим исми, 229 та телефон рақами, 81 та манзил ва хавфсизлик режаларини тақдим этган.

Ушбу маълумотлар Норевгия, Сербия ва Туркияда ўтказилган учрашувларда етказилган.

Эвазига у умумий ҳисобда 20 минг евро олган — Россиядан нақд пул, Эрондан эса криптовалютада. Айбланувчининг айтишича, у АҚШ элчихонаси ва Норвегия куч тузилмалари томонидан ўтказилган пропалестина фаолларига қарши машғулотлардан ранжиган.

Айни дамда унга нисбатан тергов ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар