Хитойда 17 ёшли қиз ўзидан 2 ёш катта 19 ёшли йигитини қул қилиб сотган. Бу ҳақда “Тҳаигер” нашри хабар берди.
Билдирилишича, йигит ва қиз биллиардхонада танишган. Суҳбат давомида қиз ўзининг Мянмадаги бадавлат ота-онаси ҳақида мақтаниб, йигитга иш топишда ёрдам беришни ваъда қилган. Йигит бунга рози бўлиб, жорий йилнинг февралида севгилиси билан Бангкокка борган.
Thailand ва Myanma чегарасига йўл олган йигит ва қиз йўлда ўзаро жанжаллашиб қолишган. Шу пайт йигитга қуролланган шахслар ҳужум қилиб, унинг телефон ва паспортини тортиб олган. Кейинги тўрт ой давомида йигит асирликда сақланганва уни мунтазам равишда сочларини қириб ташлаб ва онлайн фирибгарлик билан шуғилланишга мажбур қилишган. Қиз йигитни 14 минг доллар эвазига сотган.
Босқинчилар йигитнинг оиласи билан боғланиб, 48 минг доллар миқдорида товон талаб қилган. Тўрт ой ичида керакли маблағ йиғилиб, йигит озод қилинган. Ўша пайтда қиз Таиландда ҳордиқ чиқараётган бўлган ва Хитойга қайтганида қўлга олинган. Унга фирибгарлик ва одам савдоси бўйича айблов қўйилган.