АсосийДунё

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида туннель борми?

Туркистон вилоятида беш киши 420 тонна бензинни яширин туннель орқали Ўзбекистонга ўтказган.

'Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида туннель борми?'ning rasmi

Туркистон вилояти суди томонидан Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний ёқилғи етказиб беришда айбланган беш нафар шахсга нисбатан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

Суд материалларига кўра, айбланувчилар Сариоғаш туманида 375 метр узунликдаги махфий ер ости туннелини ётқизиб, у орқали 2024 йил август–декабрь ойларида жами 420 тоннадан ортиқ АИ-92 бензинни Ўзбекистонга ноқонуний тарзда ўтказган.

Ушбу фаолият оқибатида давлатга 112 миллион тенге (қарийб 2 миллиард сўм) миқдорида зарар етказилган.

    Бошқа янгиликлар