Жорий йилнинг 18 август куни Президент қарори билан жиноятчилик хавфи юқори бўлган маҳаллаларда “низоли ва жанжалкаш” оилалар ҳолатидан ҳар 3 кунда хабар олиш амалиёти йўлга қўйилиши белгиланди.
Янги тартибга кўра, ички ишлар органлари ходимлари ва “маҳалла еттилиги” таркибидаги фуқаролар, оилавий можаро бўлиши мумкин бўлган хонадонлар ҳолатини доимий назорат қилади.
Маҳаллаларда эса “маҳалла тарғиботчилари” номли жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилади.
Қарорга мувофиқ, жиноятчилик хавфи юқори бўлган маҳаллалар тўлиқ видео кузатув тизимига уланади, “ташвиш тугмалари” ўрнатилади ҳамда “намунали хавфсиз уй” ва “кўча” лойиҳалари йўлга қўйилади.