АсосийДунё

Мўғулистондан Ўзбекистонга 37 тонналик қўйлар партияси етиб келди

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги чорвачилик ҳамкорлиги доирасида илк жонли юк рейси амалга оширилди.

'Мўғулистондан Ўзбекистонга 37 тонналик қўйлар партияси етиб келди'ning rasmi

Uzbekistan Airports хабарига кўра, Навоий халқаро аэропортига Мўғулистондан ҳаво йўли орқали минг бош “Баяд” зотли қўй олиб келинди. Юкнинг умумий оғирлиги 37 тоннани ташкил этади. Бу икки давлат президентлари даражасида эришилган келишув асосида амалга оширилаётган биринчи чорвачилик партияси ҳисобланади.

Парвоз Қирғизистоннинг “КАП КГ” юк авиакомпанияси томонидан бажарилган. Режага кўра, октябрь охиригача 60 та парвозда 50 минг бош, йил якунига қадар эса 100 минг бош майда қорамол етказилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳани техник қўллаб-қувватлаш, логистика ва тартиб-таомилларни мувофиқлаштириш бўйича Навоий аэропорти мутахассислари жалб этилган.

Шунингдек, Мўғулистон бош вазири ўринбосари С.Амарсайхан билан ўтказилган музокараларда экспортбожини 18 доллардан 7 долларга туширишга эришилди. Қайтиш рейсларида эса Ўзбекистоннинг мева-сабзавотлари Мўғулистонга етказилади — 123 та юк парвози амалга оширилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар