Индонезиянинг марказий Sulavesi провинциясида 17 август куни 6 магнитудали кучли зилзила содир бўлди, табиий офат туфайли камида 29 киши жароҳатланди. Бу ҳақда The Independent хабар берди.
Маълум бўлишича, зилзила эпицентри 1 километр чуқурликда жойлашгани сабабли зарба кучли бўлган. Икки киши оғир аҳволда бўлиб, касалхонага ётқизилган. Sulavesi провинциясидаги бир черков вайрон бўлган, яна бир черковнинг таъмирланаётган қисми қулаб тушиб, бир неча одамни босиб қолган.
Poso шаҳридан олинган видеоларда зилзила чоғида черков жамоаси ибодат қилаётган пайтда силкиниш бошлангани, одамлар ваҳимада чиқиб кетишга урингани акс этган.