Қирғизистон Чегара хизмати хабарига кўра, “Тул” (Ўзбекистон) ва “Ўтукчу” (Қирғизистон) постлари орасидаги кўприк таянчлари кучли оқим натижасида емирилган. Шу сабабли, фуқаролар ва транспорт воситалари вақтинча “Апкан” чегара постига йўналтирилмоқда.
“Апкан” ҳар куни соат 07:00 дан 23:00 гача ишлайди ва фақат Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон фуқаролари учун мўлжалланган.
Аввалроқ Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги “Тажен” (“Довут ота”) постида ҳам ҳаракат 1 сентябргача тўхтатилгани маълум қилинган эди.