АсосийДунё

Германия ғарбий чегараларида 4 мингдан ортиқ ноқонуний ўтишга уриниш қайд этилди

Фақат Франция орқали киришга уринаётганлар сони 2500 нафардан ошди. 144 контрабандачи қўлга олинди.

'Германия ғарбий чегараларида 4 мингдан ортиқ ноқонуний ўтишга уриниш қайд этилди'ning rasmi

Июль ойи давомида Германия полицияси Франция, Люксембург ва Белгия орқали ғарбий чегаралардан ноқонуний ўтиш бўйича 4000 дан зиёд уринишни аниқлади. Улардан 2573 нафари Рейнланд-Пфалс ва Саар федерал ерларига Франция орқали киришга уринган.

Қонунсиз мигрантларнинг бир қисми қайтарилди: 1364 киши Францияга, 869 киши Люксембургка ва 132 киши Белгияга депортация қилинди. Бу рақамлар фақат июль ойига тааллуқли бўлиб, якуний статистика ҳали эълон қилинмаган.

Федерал полиция маълумотига кўра, текширувлар давомида 144 контрабандачи қўлга олинган, 480 нафар шахс эса ордер асосида ҳибсга олинган.

Маълумот учун, 2024 йил 16 сентябрдан бошлаб Германия барча чегараларида вақтинчалик назорат қайта жорий этилган. Ички ишлар вазири Александр Добриндт бу режимни сентябрдан кейин ҳам давом эттириш ниятида эканини билдирган.

    Бошқа янгиликлар