Қўмита бу ҳолатни техник носозлик билан изоҳлади.
Давлат солиқ қўмитаси электрон солиқ хизматлари порталида рўй берган техник муаммо сабабли айрим тадбиркорларнинг ҳисобларида нотўғри солиқ қарздорлиги юзага келган ва банк орқали маблағлар ечиб олинган.
Қўмитага кўра, муаммо бартараф этилганидан сўнг барча маълумотлар тикланади ва ечилган маблағлар тадбиркорларга қайтарилади. Ҳозирча аниқ қанча маблағ ечилгани маълум қилинмаган.