АсосийДунё

АҚШда 4,56 миллиард йил аввал пайдо бўлган метеорит уй томини тешиб ўтди

Олимлар уни ҳодиса бўлган Макдоноф шаҳри номи билан “Makdonof метеорити” деб аташни таклиф қилган.

'АҚШда 4,56 миллиард йил аввал пайдо бўлган метеорит уй томини тешиб ўтди'ning rasmi

АҚШнинг Жоржия штатига тушган метеорит бўлаги уй томини тешиб ўтган. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Маълум қилинишича, космик жисмнинг ёши ерникидан ҳам каттароқ бўлиб 4,56 миллиард йил аввал пайдо бўлган бўлган. Бу ер ёшидан қарийб 20 миллион йилга катта дегани.

АҚШнинг жанубий штатлари осмонида 26 июнь куни кундузи чақнаб учган сирли “олов шар” аҳолининг эътиборини тортган. У ерга товуш тезлигидан-тезроқ тушиб, Атланта шаҳри яқинидаги бир уйнинг томини тешиб ўтган.

Метеорит томни тешиб, ҳаво қувури ичидан ўтиб, шифт ва полни зарарлаган. Зарба оқибатида пол юзасида 1,5 сантиметр ҳажмдаги кичик чуқурча ҳосил бўлган.

Олимлар бу космик тошни ҳодиса бўлган Макдоноф шаҳри номи билан “Макдоноф метеорити” деб аташни таклиф қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар