АсосийЖамият

Ўзбекистонда Умрага юборувчилар бўйича "Сирли мижоз" яширин назорат тадбирлари ўтказилади

Дин ишлари бўйича қўмита қарори билан Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятида назорат харидини амалга ошириш тартиби тасдиқланди.

'Ўзбекистонда Умрага юборувчилар бўйича "Сирли мижоз" яширин назорат тадбирлари ўтказилади'ning rasmi

Дин ишлари бўйича қўмита умрага юборувчилар бўйича “Сирли мижоз” яширин назорат тадбирлари ўтказилишини маълум қилди. Қўмита қарори билан умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятида назорат харидини амалга ошириш тартиби тасдиқланди.

Унда қайд этилишича, “Сирли мижоз” тадбиридан умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, лицензияга эга бўлмаган шахслар томонидан ноқонуний хизматлар кўрсатилишини барвақт аниқлаш ва олдини олиш maqsad qilingan.

“Сирли мижоз” тадбири қонунийлик, холислик ва адолатлилик принсипларига асосланган ҳолда қўмита масъул ходимлари томонидан амалга оширилади. Ушбу тадбир текшириш ёки тадбиркорлик фаолиятига аралашиш ҳисобланмайди, бундай тадбирлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинмайди.

Ушбу тадбир умра хизматларини ноқонуний амалга ошираётган жисмоний ёки юридик шахслар фаолиятини барвақт аниқлаш мақсадида қўмита ташаббуси билан ташкил этилади ва ўтказилади.

Тадбир қуйидаги манбалардан олинган маълумотлар асосида ташкил этилади:

- жисмоний ва юридик шахслар томонидан умра хизматини кўрсатиш фаолияти

- юзасидан қўмитага келиб тушган мурожаатлар;

- давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумот,

- таҳлил ва хулосалар;

- оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги вебсайтлар, ижтимоий тармоқлар ва бошқа очиқ манбаларда тарқалган маълумотлар;

- “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўрта ва юқори даражада баҳоланган тадбиркорлик субектлари тўғрисидаги маълумотлар.

Қўмита масъул ходими умра хизматларини ноқонуний амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний ёки юридик шахснинг олдига мижоз сифатида боради ва ундан ўзига умра хизмати кўрсатилишини сўрайди ҳамда қуйидаги маълумотларни йиғади:

- умра хизматини кўрсатиш учун тегишли лицензия мавжудлиги (расмий ҳужжат ёки оғзаки маълумот асосида);

- умра хизматини кўрсатиш шартлари (муддати, нархи ва бошқалар);

- умра хизмати учун тўлов усули ва ҳисоб рақами.

- “Сирли мижоз” тадбири давомида яширин диктофон ёки видео кузатув мосламаларидан фойдаланилиши мумкин.

Тадбири натижалари бўйича далолатнома тузилади ва қўмитанинг ваколатли таркибий бўлинмасига тақдим этилади. У беш иш куни ичида кўриб чиқилади. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланса, қонунчиликда белгиланган тартибда текширувлар ўтказиш ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материалларни юбориш бўйича таклифлар тайёрланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жаҳон нефть захиралари рекорд даражада камайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:34

    Жаҳон нефть захиралари рекорд даражада камайди

    Financial Times ёзишича, АҚШда бензин захиралари таътил мавсуми даврида тарихий паст даражага етиши мумкин.

    '6 майда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият 05.05.2026 20:25

    6 майда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    “Ўзгидромет” 6 май учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Тошкентда 15 та автомобиль иштирокида катта тўқнашув содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 05.05.2026 16:39

    Тошкентда 15 та автомобиль иштирокида катта тўқнашув содир бўлди

    Дастлабки маълумотларга кўра, 75 ёшли ҳайдовчининг соғлиги ёмонлашиб, бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

    'Хивага 7,5 соатда: “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди илк қатновни амалга оширди'ning rasmi

    Жамият 05.05.2026 13:54

    Хивага 7,5 соатда: “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди илк қатновни амалга оширди

    Кейинги йилларда ҳурматли Президентимизнинг ташаббуси билан Хоразм вилоятида  транспорт-коммуникация тизимини ривожлантиришга хизмат қиладиган бир нечта йирик  лойиҳалар амалга оширилди.

    'Энди оталарга ҳам фарзанд туғилганда таътил берилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 05.05.2026 09:47

    Энди оталарга ҳам фарзанд туғилганда таътил берилиши мумкин

    Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган янги қонун лойиҳаси жамоатчилик эътибор марказига тушди.

    'Макрон ва Пашинян саҳнада — сиёсатчилар қўшиқ куйлаб “шоу” қилди'ning rasmi

    Жамият 05.05.2026 09:08

    Макрон ва Пашинян саҳнада — сиёсатчилар қўшиқ куйлаб “шоу” қилди

    Видео кадрларида Макрон микрофон билан рояль ёнида ўтиргани, мусиқа асбобини эса арманистонлик мусиқачи Ваагн Айрапетян чалаётгани кўринади.