АсосийДунё

Путин ва Мирзиёев телефон орқали суҳбатлашди

Икки давлат етакчиси халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан суҳбат олиб борган.

'Путин ва Мирзиёев телефон орқали суҳбатлашди'ning rasmi

Бугун, 8 август куни  Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

 

Қайд этилишича, икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилган.

 

Россия Президенти 6 август куни Москва шаҳрида АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказилган музокараларнинг асосий натижалари ҳақида маълум қилди.

 

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

 

Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестиция кўрсаткичларининг ўсиш суръатини таъминлаш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш, ҳудудлар даражасида сермаҳсул алоқалар, ишбилармонлик ва гуманитар алмашинувларни давом эттиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Ўзбекистон ва Россия етакчилари бўлажак учрашув ва тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'USAID расман ёпилдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:38

    USAID расман ёпилдими?

    АҚШ Давлат котиби Марко Рубио АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги фаолияти тугатилганини расман эълон қилди.

    'Трамп ўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё 30.08.2025 15:12

    Трамп ўлгани айтилмоқда

    Ижтимоий тармоқларда АҚШ президенти Дональд Трамп вафот этгани ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.

    'Дубайда наркотик харид қилган африкалик эркак 10 йилга қамалди'ning rasmi

    Дунё 29.08.2025 18:42

    Дубайда наркотик харид қилган африкалик эркак 10 йилга қамалди

    Фуқаро номаълум дилердан турли хил гиёҳванд моддаларни рақамли валютада харид қилган.

    'Ҳиндистонда туғилиш даражаси пасайдими?'ning rasmi

    Дунё 29.08.2025 17:33

    Ҳиндистонда туғилиш даражаси пасайдими?

    Ҳинд оилаларига камида 3 нафар фарзандли бўлиш таклифи берилди.

    'Европада рекорд даражадаги ўрмон ёнғинлари кузатилди'ning rasmi

    Дунё 29.08.2025 16:53

    Европада рекорд даражадаги ўрмон ёнғинлари кузатилди

    2025 йилда Европа Иттифоқи ҳудудида 1 миллион гектардан ортиқ ўрмон ёниб кетди. Бу рақам ўтган йилгидан тўрт баравар кўп.