АсосийДунё

Украиналикларнинг 69 фоизи мамлакатдаги уришни тўхтатиш тарафдори

Gallup институти сўрови урушга муносабатда кескин ўзгаришларни кўрсатмоқда.

'Украиналикларнинг 69 фоизи мамлакатдаги уришни тўхтатиш тарафдори'ning rasmi

Gallup институти ўтказган сўров натижаларига кўра, украиналикларнинг 69 фоизи Россия билан урушни тезроқ якунлаш учун музокараларни қўллаб-қувватламоқда.

Фақатгина 24 фоиз респондент жанговар ҳаракатларни давом эттириш тарафдори бўлган. Бу рақамлар уруш бошланган илк йилига нисбатан мутлақо тескари: 2022 йилда 73 фоизи жангни давом эттиришни ёқлаган эди.

Сўров шунингдек, украиналикларнинг 68 фоиз фаол жанговар ҳаракатлар 2026 йилгача тугашига ишонмаслигини кўрсатди. Фақатгина 5 фоиз  бундай сценарийни “жуда эҳтимолий” деб ҳисоблайди.

Украиналиклар АҚШга бўлган ишончини сезиларли даражада йўқотган: ҳозирда фақат 16 фоиз  респондент АҚШ етакчилигини маъқуллайди (2022 йилда бу кўрсаткич 66 фоиз эди).

Бироқ кўпчилик ҳануз АҚШни можарони ҳал этишда муҳим ўйинчи деб билади. Айни пайтда Германия ҳақидаги фикрлар ижобий томонга ўзгарган — Берлин етакчилиги 63 фоиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда (2022 йилда бу рақам 46 фоизи эди).

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Юзлаб эронликлар Туркия чегарасини кесиб ўтмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:01

    'Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:57

    Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда Туркиядаги АҚШ ҳарбий базаси ҳужумга учрагани ҳақида тарқалган хабарлар расмийлар томонидан дезинформация деб баҳоланди.

    'Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:46

    Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

    КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

    'Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:19

    Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин

    АҚШ Мудофаа вазирлигида Эрон билан боғлиқ кескинлик спираль шаклида кучайиб, узоқ давом этадиган тўқнашувга айланиши мумкинлигидан хавотирлар ортмоқда.

    'Эрон Доҳа, Қувайт, Баҳрайн ва Абу-Дабига ракета ҳужумларини бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:58

    Эрон Доҳа, Қувайт, Баҳрайн ва Абу-Дабига ракета ҳужумларини бошлади

    Ҳозирча талафотлар ва вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

    'АҚШ Эронга қарши зарбаларни камайтирмоқчи эмас'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:20

    АҚШ Эронга қарши зарбаларни камайтирмоқчи эмас

    АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши кенг кўламли операцияни давом эттиради ва зарбаларни юмшатиш режалаштирилмаяпти.