АсосийЖамият

Тошкентдаги кўп қаватли уй аланга ичида қолди

Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 16:17 да етиб бориб, ёнғин 16:37 да ўчирилган.

'Тошкентдаги кўп қаватли уй аланга ичида қолди'ning rasmi

Бугун, 7 август куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, соат 16:09 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Қўйлиқ мавзесида жойлашган кўп қаватли уйнинг 7-қаватидаги хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 16:17 да етиб бориб, ёнғин 16:37 да ўчирилган.

Шунингдек, қутқарувчиларнинг тезкор саъй-ҳаракати натижасида ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар