Маҳаллий ҳокимиятлар ёнғин тезда ўчирилганини билдирган бўлса-да, Телеграм-каналлар Славянск-на-Кубанда ҳарбий қисмда ҳам ёнғин чиққанини ёзмоқда.
Краснодар ўлкаси губернатори Навороссийск портига дрон-катерлар ҳужуми бўлганини тасдиқлади. Расмийларга кўра, зарар ёки жабрланганлар йўқ.
Шунингдек, Калининский туманида дрон парчалари темир йўл контакт тармоғини шикастлаган, бу эса бир неча йўловчи поездлари кечикишига сабаб бўлган.
Волгоград вилоятидаги Суровикино станциясида ҳам дронлар сабаб ёнғин юз берган. РФ Мудофаа вазирлиги бир кечада Россия ва аннексия қилинган Қрим ҳудуди устида 82 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.