АсосийДунё

Доғистонда собиқ амалдорнинг 100 млрд рублга тенг активларни ўзлаштиргани фош этилди

У энг йирик нефть терминалини яқинларига арзон нархда ўтказган бўлиши мумкин.

'Доғистонда собиқ амалдорнинг 100 млрд рублга тенг активларни ўзлаштиргани фош этилди'ning rasmi

ФСБ маълумотига кўра, Магомедов “Дагнефтепродукт” нефть терминалини аввал давлат корхонасидан республика мулкига ўтказган, сўнг уни ўзига алоқадор шахсларга баҳодан паст нархда сотган. У ушбу активларга 20 йил давомида эгалик қилиб келган.

Доғистон суди Магомедов ва унинг қариндошларига қарши прокуратура томонидан киритилган даъвони қаноатлантирди.

Натижада умумий қиймати 100 миллиард рубль бўлган “Дагнефтепродукт” ва “Дагнотех” объектлари давлатга қайтарилди. Шунингдек, 3 миллиард рублга тенг мол-мулк мусодара қилинди.

Магомедов айни пайтда ҳибсга олинмаган, у уй қамоғида. Унга нисбатан фирибгарлик ва жиноят йўли билан олинган даромадларни легаллаштириш моддалари бўйича жиноий иш очилган. Максимал жазо муддати — 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Германия авиакомпанияси ёнилғи нархлари туфайли минглаб рейсларини бекор қилди'ning rasmi

    Дунё 22.04.2026 14:39

    Германия авиакомпанияси ёнилғи нархлари туфайли минглаб рейсларини бекор қилди

    Яқин Шарқдаги можаро фонида яна бир қатор авиакомпанияларда рейслар қисқартирилиб, авиачипталар нархи оширилди.

    'Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади'ning rasmi

    Дунё 22.04.2026 09:04

    Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади

    Кеча, 21 апрель куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида кичик самолёт парвоз пайтида электр узатиш симларига урилиб, қулаган.

    'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 11:10

    Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

    Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

    'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 09:50

    Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

    Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

    'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 08:42

    Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

    DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.

    'Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 07:03

    Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда аҳоли уй қуришдан олдин маҳаллий масжид имомлари ва жамоат вакилларидан рухсат олиши белгиланган.