АҚШ Адлия вазирлигининг таъкидлашича, 325 миллион долларга баҳоланган “Amadea” яхтаси 2017 йилда қурилган бўлиб, у 16 нафар меҳмонни қабул қилиш имконига эга. Экипаж 36 кишидан иборат.
Яхта 2022 йилда АҚШнинг Ню-Ёрк жанубий округи суди қарори билан мусодара қилинган. Уни ушлаб туриш ва парваришлаш ишлари учун аллақачон АҚШ бюджетидан 32 миллион доллар сарфлангани айтилмоқда.
Бу — Россия-Украина уруши ортидан қўйилган санкциялар доирасида аукционга чиқарилган илк конфискация қилинган яхта ҳисобланади. Аукцион ёпиқ тарзда ўтади ва мутахассислар финал нарх дастлабки баҳодан анча паст бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.