АсосийДунё

Зарема Мусаэвага колонияда “назоратчини тирнаганлик” учун яна 4 йилга яқин жазо белгиланди

Чеченистонда суд мухолифат етакчилари онаси Зарема Мусаэвани жазони ижро этиш муассасаси фаолиятини издан чиқаришда айбдор деб топди.

'Зарема Мусаэвага колонияда “назоратчини тирнаганлик” учун яна 4 йилга яқин жазо белгиланди'ning rasmi

“Қўрқинчли жазолар” деб танилган айбловлар ортидан танқид остида қолаётган Чеченистон суди Зарема Мусаэвани яна деярли 4 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Расмий версияга кўра, у колониядан шифохонага кўчирилишдан норозилик билдирган ва Федерал жазони ижро этиш хизмати (ФСИН) ходими Бекбулатовни урган ҳамда тирнаган.

Аммо ҳимоя томони бу версияни рад этмоқда. Мусаэванинг адвокати Александр Савиннинг сўзларига кўра, айбловлар асоссиз — воқеа гувоҳлари йўқ, бошқа маҳкумлар эса Зареманинг даволанишдан мамнун бўлганини билдирган.

Зарема эса ўзини айбдор деб ҳисобламаяпти ва жисмоний ҳолати туфайли ходимга ҳужум қила олмаслигини айтмоқда.

Зарема Мусаэва — Қозоғистондан фаолият юритаётган мухолифатчилар Иброҳим ва Абубакр Янгулбоевларнинг онаси.

У 2022 йилда Нижниж Новгороддаги уйидан куч билан олиб кетилган ва 2023 йилда ҳокимият вакилига куч ишлатганлик айби билан 5,5 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Кейинчалик жазоси 4 йил 9 ойга қисқартирилган.

2024 йил май ойида Европа Инсон ҳуқуқлари суди Мусаэва фойдасига қарор чиқариб, унга 52 минг евро компенсация тўлашга ҳукм қилган эди.

Суд Россия ҳукумати бир нечта инсон ҳуқуқлари бўйича конвенция моддасини бузганини қайд этган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Доғистонда собиқ амалдорнинг 100 млрд рублга тенг активларни ўзлаштиргани фош этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:48

    Доғистонда собиқ амалдорнинг 100 млрд рублга тенг активларни ўзлаштиргани фош этилди

    У энг йирик нефть терминалини яқинларига арзон нархда ўтказган бўлиши мумкин.

    'Каримовга тегишли деб ҳисобланган ҳашаматли яхта АҚШда аукционга қўйилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:46

    Каримовга тегишли деб ҳисобланган ҳашаматли яхта АҚШда аукционга қўйилди

    АҚШ ҳукумати санкциядаги россиялик миллиардер Сулейман Керимовга тегишли дея конфискация қилинган “Аmadea” яхтасини 10-сентабр куни Сан-Диегода ёпиқ аукционда сотади.

    'АҚШ Ҳиндистон маҳсулотларига 25 фоизлик бож жорий этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:41

    АҚШ Ҳиндистон маҳсулотларига 25 фоизлик бож жорий этди

    Бунга Деҳлининг Россиядан нефть харид қилаётгани сабаб сифатида кўрсатилган.

    'Путин ва АҚШ элчисининг учрашуви якунланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:39

    Путин ва АҚШ элчисининг учрашуви якунланди

    Москвада Путин ва АҚШ президенти Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф уч соатлик музокара ўтказди.

    'Украиналиклар орасида Зеленскийга бўлган ишонч пасаймоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:35

    Украиналиклар орасида Зеленскийга бўлган ишонч пасаймоқда

    Президент Владимир Зеленскийга ишонувчилар сони 58 фоизни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич май ойида 65 фоиз бўлган.

    'Трамп Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:22

    Трамп Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашди

    Президентлар ўртасидаги суҳбат тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмади.